25 декабрь, шанба куни Кобулнинг шимолий томонида Толибон ҳаракатининг икки гуруҳи ўртасида қуролли тўқнашув бўлиб ўтган.
Маълум бўлишича, мулла Барадар «фирқаси» жангарилари мулла Фозел «фирқаси» жангарилари билан жангга киришган.
Можарога сабаб – рақиб Толибон гуруҳлари етакчиларининг Афғонистон парламенти собиқ спикери (у ҳам жуда фаол ва “муваффақиятли” бизнесмен бўлган)нинг шахсий мулкини, шунингдек, бошқа собиқ йирик афғон расмийларининг кўчмас мулкини назорат қилиш истаги бўлган…
Бугунги кунда Толибон бундай мулкни «мукофот» деб билади, бу эса, уларнинг фикрича, ғолиб сифатида ҳақ чиқишларига асос деб ҳисоблайдилар.