Мазкур баёнот Жиноят ва тадқиқот хавфсизлиги институти (CRSI)нинг Россия мисолида тайёрлаган ҳисоботи бўлиб, қуйида олиб борилган тадқиқот натижаларидан парчалар келтирилган:
Русийзабон аудиторияни нишонга олган бу каби «ўқувчилар фикр-мулоҳазаларига асосланган мақолалар» айрим фикрларни ажратиб олиш орқали Ғарбда ўзгача фикр мавжудлигини кўрсатишга уринади.
Танлаб олинган алоҳида фикрлар Россия ва Путинни кенг миқёсда қўллаб-қувватлаш мавжудлигини ёки Ғарб мамлакатларида ҳам ўз ҳукуматларидан норозилик борлигини ёлғондан талқин қилади.
CRSI ҳисоботида ушбу троллик фаолияти органик эмас, балки сценарийга кўра бўлаётгани тахмин қилинган.
«Кейинги терговлар бир қатор мамлакатлардаги Ғарб ОАВлари бўйлаб кенг миқёсда рўй бераётган такрорланувчи шаблонларни аниқлаган», дейилади унда.
Қўлланилган методология қуйидаги тарзда олиб борилади:
«Нашрда Россия давлатининг геосиёсати ва позициясига зид келувчи сенсацион мақола чоп этилганида, у гўёки нашр «ўқувчиларидан» бўлган фикр-мулоҳазаларни жалб этади», дейилади ҳисоботда.
Бу «ўқувчилар» мақоланинг асосини қоралашади, унга ҳужум қилишади, Ғарб ташкилотларини қоралашга, Путин ва Россия давлат идораларини оқлашга ҳаракат қилишади.
Шундан сўнг россиялик ижрочилар бу фикр-мулоҳазаларни тўплайдилар ва Россия давлат оммавий ахборот воситалари рус тилидаги мақолалари учун улардан асос сифатида фойдаланишади.
Бу мақолалар жамоатчилик фикри Ғарб ҳукуматини доим ҳам қўллаб-қувватламаслигини ёки жамоат фикри якдил эмаслигини кўрсатиш учун хизмат қилади.