Депутатлар ва ҳокимлар иш ҳақини оширишга чеклов ўрнатилди

“2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштиришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш киритилди ва “Парламент депутатлари, ҳукумат аъзолари ва барча даражадаги ҳокимларнинг иш ҳақини оширишга мораторий жорий этиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Қозоғистон бош вазири Алихон Смоилов қарорни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта олдин Қосим-Жомарт Токаев парламентдаги чиқиши чоғида ҳукумат аъзолари ва депутатларнинг маоши етарли, деб ҳисоблаши ҳақида маълум қилганди.

Марказий Осиё ва қўшни мамлакатлар ҳақидаги қизиқарли хабарларни телеграм каналимиз орқали кузатиб боринг.