Сўнгги 60 йилдаги энг катта қочқинлар инқирози

1960 йилдан 2022 йил 29 мартигача энг катта қочқинлар инқирози Суриядаги уруш бўлди: бу мамлакатнинг 6,9 миллион аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, бу умумий аҳолининг 35 фоизини ташкил қилади.

Нисбий кўрсаткичлар бўйича Афғонистон етакчилик қилмоқда: 90 йиллар бошидаги фуқаролар уруши даврида мамлакат аҳолисининг 52 фоизи ўз юртини тарк этган, Совет қўшинлари киритилиши даврида эса бу кўрсаткич бироз пастроқ: 48 фоиз бўлган.

Украинадаги жорий можаро сўнгги ўн йилликларда содир бўлган қочқинларнинг бешинчи йирик манбасига айланди: 4 миллионга яқин одам (аҳолининг 9 фоизи) аллақачон мамлакатни тарк этган.