Озиқ-овқат ва энергия нархларидаги ўсишлар бир неча йиллар давом этиши мумкин.

Украинадаги уруш ишлаб чиқариш шароитларини, истеъмолни, глобал савдо шартларини ўзгартириб юбориши натижасида товарлар бозорида нархларнинг кескин тебранишлари 2024 йил якунига қадар сақланиб туриши мумкин. Жаҳон банкининг бир гурух экспертлари бу борадаги кузатувларни глобал товар бозори ҳисоботида эьлон килишди:

Таҳлилларга кура энергия нархлари охирги 2 йилда 1973 йилги нефт инқирозидан кейин энг юқори даражагача кўтарилди. Россия ва Украина томонидан етказиб бериладиган глобал миқёсда катта улушга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 2008 йилдан бери энг юқори даражага етди.

Экспертлар урушнинг товар бозорига таъсирларини ўрганишди ва олдинги шунга ўхшаш вазиятлар билан солиштиришди. Натижада бугунги ҳолат  2 та сабабдан олдингиларга нисбатан кўпроқ вақтга чўзилиши мумкинлигини кўрсатган:

Биринчидан: Глобал миқёсда энергия нархлари ошиши кўплаб товарлар нархларига бевосита таъсир қилиши, масалан табиий газ нархи ошиши минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда асосий рол ўйнагани учун унинг нархларига бевосита таъсир қилади ва ўз навбатида минерал ўғитлар нархи ошиши аграр соҳага таъсир қилиб параллел равишда озиқ-оқат нархлари ошишига олиб келади, шу каби бошқа бир бирига боғлиқ бўлган ҳолатлар назарда тутилган.

Иккинчидан, уруш инфляцияни узоқ муддат сақланиб туришига сабаб бўлаётган янаям қиммат шартларда савдоларни амалга оширишга мажбур қилмоқда.

Энергия ресурслари савдосида бу жиддий узилишларга олиб келиши кутилмоқда. Масалан, бугунги кунда кўплаб давлатлар кўмирни узоқроқ жойлардан сотиб олмоқда. Шу билан бирга, баъзи йирик кўмир импортчилари Россиядан импортни кўпайтириши бошқа экспортёрларнинг талабини камайтириб юбориши мумкин. Бу эса ўз навбатида қимматга тушиши табиий, чунки кўмир катта ҳажмли бўлгани ва масофа узоқлашиши боис транспорт – логистика харажатлари ошиб кетади.

Шунга ўхшаш ҳолатлар газ ва нефт билан ҳам содир бўлиши прогноз қилинган.