“Агар нон ортидан 250 квт ижтимоий норма белгиланиб, ундан ортиғига отни калласидек нарх белгиланадиган бўлса бу тасаввур қилиб бўлмас салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Таклиф бераётганлар шунга тайёр туришсин”.
11 турдаги электр жиҳозлари бир ойда 180 кВт.соат электр энергия истеъмол қилади
1 та телевизор, 1 та музлаткич, 1 та дазмол, 1 та электр чойнак, 1 та микротўлқинли печ, 1 та кир ювиш машинаси, 1 та сув иситиш бойлери (аристон) ва 7 та лампочка 15Wt, 1 та чангютгич, 1 та компьютер — бир ойда 180,67 кВт.соат электр энергия истеъмол қилар экан.
❗️ Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, айрим хонадаонларда ушбу кўрсатилган айрим электр жиҳозлар ишлатилмаслигини ёки жуда кам ишлатилишини ҳисобга олсак, ойлик истеъмол ҳажми яна ҳам камаяди.
Электр энергиясига ижтимоий норма, яъни 250 квт лимит ажратиш, ундан ортиғига жуда қиммат нарх жорий этиш ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.
Аҳолининг маиший техникаларни ишлатишга эҳтиёжи кун сайин ортиб бораётган бир вақтда нима учун айнан 250 квт танланмоқда?
Афсуски кам энергия сарф қиладиган жиҳозлар анча қиммат бўлгани сабабли аҳолининг барча қатлами ҳам кам қувватли ускуналарни ҳарид қила олмайди. Ё ҳамма бирдан бойиб қолдими?
Назаримизда аҳолининг ҳарид қобилияти ва реал даромадини инобатга олмаган ҳолда белгиланиши кутилаётган бундай ижтимоий норма кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлади.
Хуллас агар нон ортидан 250 квт ижтимоий норма белгиланиб, ундан ортиғига отни калласидек нарх белгиланадиган бўлса бу тасаввур қилиб бўлмас салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Таклиф бераётганлар шунга тайёр туришсин.