Ташкилотнинг йиллик Интернет эркинлиги ҳисоботида таҳлилчилар 70 та мамлакатдаги интернет эркинлигини баҳоладилар. Юқоридаги таҳлил глобал веб-фойдаланувчиларнинг 89 фоизини ташкил қилиб, интернетга киришдаги тўсиқлар, контентни чеклаш ва фойдаланувчи ҳуқуқларининг бузилиши йўналишларида амалга оширилган. Ҳисобот 2021 йил июнидан 2022 йил майигача бўлган воқеаларга ўз ичига олган.

Ҳисобот даврида миллий ҳукуматлар рекорд миқдорда сиёсий, ижтимоий ёки диний мазмундаги зўравонликсиз веб-сайтларни блоклаганлаганлар.
Ҳисоботда тақдим этилган барча 70 мамлакат ичида Украинага қарши махсус операция бошлаган Россия энг кескин пасайишни бошдан кечирди ва 12 йиллик кузатувлар давомидаги энг паст даражага тушиб кетган.
Қирғизистон Марказий Осиёдаги мамлакатлар ичида “қисман озод интернет”га эга ягона давлат бўлиб, 100 баллдан 53 балл тўплаган.
Қозоғистон январь ойида бўлиб ўтган тартибсизликлар пайтида интернет чекловлари туфайли 32 балл тўплади.
Ўзбекистон 27 очко тўплади. Мутахассислар июль ойида Қорақалпоғистондаги воқеалар чоғида интернет чекланиши, шунингдек, аҳоли кенг фойдаланаётган ижтимоий тармоқларни блокловчи шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунни ҳам қайд этганлар.
Тожикистон ва Туркманистон умуман рейтингга киритилмаган.
Собиқ иттифоқ республикаларидан Эстония 93 балл тўплаган ҳолда Интернет эркинлиги рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.
26 мамлакатда интернет эркинлиги яхшиланган.