Хитой Америкага жавобини чўзиб ўтирмади

Чин юрти вакиллари собиқ АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Шинжондаги геноцид ҳақидаги баёнотини рад этди.

Бугун Пекинда бўлиб ўтган кунлик брифингда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Хитойда геноцид “ўтмишда бўлмаган, ҳозир йўқ ва келажакда ҳам “бўлмайди” деб баёнот берди.

Бу Помпеонинг айбловига жавоб бўлди.

БМТнинг таъкидлашича, миллионлаб одамлар интернат лагерларига жўнатилган, аммо Пекин бу муассасалар одамларга радикализмдан қочиш ва уларнинг жамиятга қўшилишларига ёрдам бериш учун “касбий тайёргарлик марказлари” эканлигини таъкидламоқда.

Ҳуқуқ фаоллари Хитойни юз минглаб одамларни меҳнат лагерларига жўнатаётганликда айбламоқда.

Байден маъмуриятида давлат котиби лавозимига номзод Энтони Блинкен Помпеонинг сўзларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Эҳтимол, бу янги президент келиши билан Оқ уйнинг Пекинга нисбатан сиёсати ўзгармаслигидан далолатдир. ЭСлатиб ўтамиз, 2020 йилда Қўшма Штатлар Шинжон, Тайван, Тибет, Гонконг ва Жанубий Хитой денгизидаги фаолияти учун Хитой расмийлари ва компанияларига қарши санкциялар билан Пекинга босимни кучайтирганди.