Европа иттифоқи санкциялари Путинни қутқариши мумкин

Европа иттифоқининг халқаро ишлар бўйича кенгаши директори Марк Леонарднинг фикри кўра: Европа Иттифоқи томонидан Кремлга қарши санкцияларни қўлланиши Президент Владимир Путинга керак бўлган ташқи душманни яратади. Бу ўз ўзидан мамлакат ахолисини ички муаммолардан чалғитиш учун қўл келади.

“Владимир Путин узоқ вақт давомида ҳокимият тепасида ва Россия жамияти устидан назоратни йўқотмоқда. Натижада Россия иқтисодий ва сиёсий таназзул даврига кирмоқда. Мамлакат аҳолиси кексаймоқда, ўрта синфнинг реал даромадлари эса пасаймоқда. Путин иқтисодиётни диверсификация қила олмади ва яқин ўн йилликда эса углеводородларга бўлган глобал талаб пасаяди”, – демоқда Леонард.