Қирғизистонни янги ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар кутмоқдами?

Республикада парламент сайловлари ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтади. Шу боис, кўпчилик Қўшма Штатлар 2020 йил октябрида – парламент сайловларидан сўнг режалаштирилган америкапараст инқилоб учун қасос олмоқчи, деб ҳисобламоқда.

Бир қатор экспертларнинг таъкидлашича, шу мақсадда Қирғизистонда аллақачон оммавий ахборот воситалари, нодавлат ташкилотлар ва Америкага мойил сиёсий манбалар сафарбар қилинган. айтилишича, уларнинг ҳаракатлари АҚШ ва Буюк Британия элчихоналари томонидан мувофиқлаштирилади. Молиялаштириш эса халқаро тузилмалар – Сорос Фонди, USAID ва бошқалар орқали амалга оширилади.

Давлат оммавий ахборот воситалари ёзишича, таниқли фуқаролик фаоллари доимий равишда ижтимоий тармоқларда конституциявий ислоҳотларга қарши қарши фикр билдирмоқда, уларни америкапараст сиёсатчилар қўллаб-қувватламоқдалар, шу билан Вашингтон кўрсатмасига биноан норозилик салоҳияти яратилмоқда.

Мазкур сиёсатшуносларнинг прогнозларига кўра, баҳорга келиб қудратли сиёсий манба шаклланади – “Ислоҳот” (Реформа) партияси кучаяди, янги сиёсий уюшмалар, шу жумладан сайловларни кузатиш учун махсус ташкил этилган нодавлат ташкилотлар ташкил этилади. Белорусия сценарийси бўйича бўлажак митингларнинг дастлабки шартлари ҳозирданоқ тайёрланмоқда.

Аммо аслида қирғиз халқининг норозилиги бор гап. Бир неча кундан бери Жапаровнинг “Ханституцияси” фаол муҳокама қилинмоқда, одамлар аслида президент конституциявий ислоҳотлар орқали автократияни яратишга ҳаракат қилмоқда, деб ишонмоқда.