Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 63 та ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг 45 таси Нур-Султон шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда, деб хабар беради Тенгриневс.
Қозоғистон пойтахтидан ташқари қуйидаги минтақаларда ҳам касаллар аниқланган:
- Қараганда вилояти — 6;
- Олмаота — 1;
- Чимкент — 2;
- Олмаота вилояти — 1;
- Жамбил вилояти — 1;
- Атирау вилояти — 7.
Бутун мамлакат бўйлаб СОВИД-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4753 кишига етди, 1518 нафар бемор соғайишга муваффақ бўлган:
- Нур-Султон — 950;
- Олмаота — 1502;
- Қизилўрда вилояти — 225;
- Атирау вилояти — 263;
- Қарағанда вилояти — 186;
- Ақмўла вилояти — 106;
- Олмаота вилояти — 177;
- Туркистон вилояти — 169;
- Жамбил вилояти — 172;
- Ақтўбе вилояти — 172;
- Шимолий Қозоғистон вилояти — 34;
- Чимкент — 226;
- Шарқий Қозоғистон вилояти — 32;
- Ғарбий Қозоғистон вилояти — 217;
- Павлодар вилояти — 152;
- Кўстанай вилояти — 61;
- Манғистов вилояти — 109 та ҳолат.
Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 2 май куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва унинг икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни ҳам муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда фавқулодда ҳолат режими 11 майгача узайтирилган. Шу сабабли аҳолига кетма-кет иккинчи ой салкам 100 доллардан ёрдам пули тарқатилган. 20 апрелдан бошлаб Нур-Султон ва Олмаотада карантин режими енгиллаштирилган, саноат корхоналари, қурилиш соҳаси ва айрим хизмат кўрсатиш тармоқлари ўз фаолиятини қайта йўлга қўйган.