Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 4753 кишига, вирус қурбонлари сони 31 кишига етди

Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 63 та ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг 45 таси Нур-Султон шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда, деб хабар беради Тенгриневс.

Қозоғистон пойтахтидан ташқари қуйидаги минтақаларда ҳам касаллар аниқланган:

  • Қараганда вилояти — 6;
  • Олмаота — 1;
  • Чимкент — 2;
  • Олмаота вилояти — 1;
  • Жамбил вилояти — 1;
  • Атирау вилояти — 7.

Бутун мамлакат бўйлаб СОВИД-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4753 кишига етди, 1518 нафар бемор соғайишга муваффақ бўлган:

  • Нур-Султон — 950;
  • Олмаота — 1502;
  • Қизилўрда вилояти — 225;
  • Атирау вилояти — 263;
  • Қарағанда вилояти — 186;
  • Ақмўла вилояти — 106;
  • Олмаота вилояти — 177;
  • Туркистон вилояти — 169;
  • Жамбил вилояти — 172;
  • Ақтўбе вилояти — 172;
  • Шимолий Қозоғистон вилояти — 34;
  • Чимкент — 226;
  • Шарқий Қозоғистон вилояти — 32;
  • Ғарбий Қозоғистон вилояти — 217;
  • Павлодар вилояти — 152;
  • Кўстанай вилояти — 61;
  • Манғистов вилояти — 109 та ҳолат.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 2 май куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва унинг икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни ҳам муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда фавқулодда ҳолат режими 11 майгача узайтирилган. Шу сабабли аҳолига кетма-кет иккинчи ой салкам 100 доллардан ёрдам пули тарқатилган. 20 апрелдан бошлаб Нур-Султон ва Олмаотада карантин режими енгиллаштирилган, саноат корхоналари, қурилиш соҳаси ва айрим хизмат кўрсатиш тармоқлари ўз фаолиятини қайта йўлга қўйган.