Қозоғистон ерлари ижарага берилмайди ва сотилмайди

Чет элликларга қонуний равишда ерга эгалик қилиш тақиқланади. Ҳужжат парламент томонидан кўриб чиқилади.

“Мен бир неча бор ерларни чет элликларга сотиш мумкин эмаслигини айтган эдим. Биз бу борадаги миш-мишларни тўхтатишимиз керак”, деб тушунтирди президент Тоқаев.

▪️Қозоғистонда ер сотиб олиш ҳозир ҳам мумкин эмас. Бу йил тугайдиган битимларга мораторий жорий этилди.

▪️Ерларни сотиш 2016 йилги норозилик намойишларидан сўнг тўхтатилган эди. Чет элликларга участкаларни ижарага бериш шартларини 10 йилдан 25 йилгача ошириш таклифи фуқароларни ғазаблантирган эди. Ижарга бериш вақтини кўпайтиришдан мақсад, мамлакат расмийлари қишлоқ хўжалигига хорижий сармоядорларни жалб қилиш эди.

▪️Ҳозирда Қозоғистон ерларининг атиги 0,07 фоизи чет элликларга ижарага берилган. Асосий ижарачи эса Россия.

▪️Россия корхоналарининг аксарияти қўшма корхоналардир. Уларга Қозоғистон фуқаролари эгалик қилади. Бироқ, ҳатто бундай корхоналарга ҳам ерларни ижарага бериш тақиқланади.

▪️2016 йил 1 июлгача имзоланган шартномалар амал қилади, аммо янгиларини тузиш мумкин эмас.