Facebook мамлакатлар раҳбарлари ва сиёсатчиларга ўз платформасидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар олиб боришига ҳамда жамоатчиликни манипуляция ёки рақибларини таъқиб қилиш учун фойдаланишга рухсат бериб келмоқда.
The Guardian Facebook компаниясининг ходимлари томонидан фаол равишда сиёсий манипуляцион хатти-ҳаракатлар аниқланган 25 та мамлакатдаги 30 дан ортиқ ишларни ички ҳужжатларни ўрганиб чиққандан сўнг мазкур хулосага келди.

Ўрганишлар Facebook камбағал, кичик ва чекка мамлакатларда ОАВ эътиборини жалб қилувчи ёки Америка Қўшма Штатлари ва бошқа бой мамлакатлар диққатини тортувчи ҳуқуқбузарликларни биринчи ўринга қўйиб, ўз платформасини суиистеъмол қилганлиги аниқлади. Компания Америка Қўшма Штатлари, Тайван, Жанубий Корея ва Польша каби давлатларга таъсир кўрсатадиган сиёсий манипуляцияларга тезкорлик билан эътибор қилган, бироқ, Афғонистон, Ироқ, Мўғулистон, Мексика ва Лотин Америкасининг аксарият қисмидаги бундай воқеаларга эътиборсизлик билан қараган.
“Facebook жуда кўп зарар етказади. Ташкилот бу вазиятларда жавобгарликка тортилмаслигини билади, чунки бундай ҳаракатлар Facebook учун етарли PR -хатар деб ҳисобланмайди“, – дейди компаниянинг фейк хатти-ҳаракатларга қарши курашиш бўйича собиқ таҳлилчиси Софи Чжан.
Умуман олганда Facebook бундан ҳеч нарса ютқазмайди.
Бу тўловни бутун дунё тўлайди.”
Маълумки, Facebook 2016 йилдаги АҚШ тарихий сайловларда Россия жосуслари америкалик сайловчиларни алдаш ва ажратиш учун сохта аккаунтлардан фойдаланганидан сўнг, ўз платформасида давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган сиёсий манипуляция муаммосини ҳал қилишга ваъда берган эди.
Аммо компания бир неча бор дунё сиёсий раҳбарлари томонидан кенг тарқалган манипуляция ва улар фойдаланиб келган воситалар аниқланган далилларни тақдим этилганида ҳам бир неча бор ўз вақтида чоралар кўрмаган.
Facebook Чжанни ёмон ишлагани учун 2020 йил сентябрь ойида ишдан бўшатди. Сўнгги иш кунида у 7800 сўздан иборат хайрлашув хатини эълон қилди: “Мен хориж ҳукуматлари томонидан бизнинг платформамиздан ўз фуқароларини манипуляция қилиш йўлида суиистеъмол қилаётганини аниқладим” ва компанияни қонунбузарликларни бартараф эта олмаганлиги учун танқид қилди. “Биламан, қўлларим аллақачон қонга ботган“, деб ёзган у.
Ҳозир Чжанг бу маълумотларни фош этилиши Facebook ни бутун дунёга таъсирини ҳисобга олишга мажбур қилади деган умидда гапирмоқда.
Facebook вакили Лиз Буржуа: “Биз Чжан хонимнинг амалга ошираётган стратегиямиз ва бизнинг платформамизда суиистеъмолчиликни йўқ қилиш бўйича ҳаракатларимизни бундай тавсифлашига мутлақо рози эмасмиз.
“Биз бутун дунё бўйлаб суиистеъмол қилиш бўйича фаолиятни таъқиб қиламиз ва бизни бу ишларни бажарадиган махсус жамоалармиз бор. Натижада биз 100 дан ортиқ мувофиқлаштирилган нотўғри хатти-ҳаракатлар тармоғини йўқ қилдик. Уларнинг қарийб ярми Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка ва Осиё-Тинч океани минтақасини ўз ичига олган бутун дунё бўйлаб ишлайдиган ички тармоқлар эди. Бизнинг устувор вазифамиз – мувофиқлаштирилган нотўғри хатти-ҳаракатларга қарши курашиш. Шунингдек, биз спам ва сохта алоқа муаммоларини қарши курашамиз. Ҳар қандай масалани кўриб чиқишдан ёки бу ҳақда жамоатчилик олдида баёнот беришдан олдин текширамиз.”
Facebook бугунга келиб 2,8 миллиард фойдаланувчига эга ва дунёдаги деярли барча мамлакатларнинг сиёсий ҳаётида устун роль ўйнайди.
Аммо сиёсий мунозараларни бузиш учун платформанинг алгоритмлари ва функцияларини бошқариш мумкин.
Бунинг бир усул – Facebook нинг ҳақиқий бўлмаган ёки бузилган аккаунтларидан фойдаланиб, сохта “нишон” яратиш –лайклар, изоҳлар, акциялар ва реакциялар. Сиёсий етакчининг машҳурлиги тўғрисида жамоатчилик фикрини шакллантиришдан ташқари, сохта алоқалар Facebook нинг муҳим янгиликлар тасмаси алгоритмига таъсир қилиши мумкин. Алгоритм билан муваффақиятли ўйин ўзгаради, маълумот миллионлаб томошабинларга етиб боради.
Энг даҳшатли мисол Гондурас президенти Хуан Орландо Эрнандес бўлиб, у 2018 йил август ойида Марказий Американинг ушбу кичик мамлакатидаги барча таниқли фуқаролик қалбакилаштиришларнинг 90 фоизини ташкил этди. 2018 йил август ойида Чжан Эрнандес ходимларининг ўз саҳифасида юз минглаб сохта лайклар билан тарғиб қилиш кампаниясида бевосита иштирок этганлиги тўғрисида далилларни топди.
Эрнандеснинг Facebook даги расмий саҳифаси маъмурларидан бири, фойдаланувчи профилларига ўхшаш тарзда тайёрланган юзлаб бошқа саҳифаларни бошқарган. Ходим Эрнандеснинг постларига сохта лайкларни йиғиш учун сохта саҳифалардан фойдаланган, бу сохта оломоннинг овозининг рақамли эквиваленти эди.
Чжан таъкидлаган “саҳифаларни суиистеъмол қилиш” деб аталаётган ушбу сохта таъсир ўтказиш усули Facebook сиёсатидаги бўшлиқ туфайли пайдо бўлди. Компания фойдаланувчи аккаунтлари ҳақиқийлигини талаб қилади ва фойдаланувчиларни биттадан кўп бўлишига йўл қўймайди, лекин аккаунтлар каби кўплаб амаллар жумладан, ёқтиришлар, алмашиш ва шарҳларни бажариши мумкин бўлган алоҳида саҳифалар учун қоидаларига эга эмас.
Саҳифани суиистеъмол қилиш Россиянинг Интернет-тадқиқот агентлиги 2016 йилги АҚШ сайловлари пайтида, гўёки америкаликларнинг вакиллари бўлган Facebook аккаунтларини яратганлиги ва улардан одамларни бошқариш ва сиёсий мунозараларга таъсир қилиш учун фойдаланганлиги билан боғлиқ. Facebook буни “мувофиқлаштирилган нотўғри хатти-ҳаракатлар” (CIB) деб атади ва таҳдид разведкаси деб номланувчи элита тадқиқотчилар гуруҳига уни очиш ва йўқ қилиш вазифасини топширди. Facebook энди ҳар ой ҳисоботларда ошкор этадиган CIB компанияларини сохта аккаунтлар ва саҳифаларни ўчириб ташлаш орқали очиб беради.
Чжан мана шундай холат Гондурас ва Озарбайжонда рўй берганини хабар беради бироқ, таҳдид разведкаси ва кўплаб Facebook менежерлари ва раҳбарлари – ҳар иккала ҳолатдаги вазиятни ҳам ҳукумат ҳаракатлари деб қабул қилади ва чора кўрмайди. Компания эса Гондурас ва Озарбайжонга юборилган сўровларга жавоб олмайди. У гапириб ўтган компания раҳбарлари орасида ҳалоллик бўйича вице-президент Гей Розен, глобал сайловлар бўйича давлат сиёсатининг собиқ директори Кети Ҳарбат; ўша вақтдаги фуқаролик жамияти раҳбари Самид Чакрабарти ва таҳдидларни бошқариш бўйича глобал мутахассис Девид Агранович бор.
Шундан сўнг Чжаннинг кузатувларига кўра Гондурасда кўпчилик “ёлғон” деб ҳисоблаган сайловда Эрнандес 2017 йилда ўз лавозимига қайта сайланган. Унинг маъмурияти мамлакатда кенг тарқалган коррупция ва инсон ҳуқуқларини поймол этилишига сабаб бўлганлиги қайд этилган. Озарбайжон – матбуот эркинлиги ва эркин сайловларсиз авторитар давлат.
Эрнандес эса ўз навбатида компаниянинг пресс атташе, адвокат ва ошкоралик бўйича вазирига юборилган сўровларга жавоб бермади. Озарбайжоннинг ҳукмрон партияси ҳам сўровларга жавоб бермаган.
Гондурасдаги тармоқни ёпиш учун Facebook деярли бир йил, Озарбайжондаги компанияни тўхтатиш учун 14 ой вақт сарфлади. Иккала ҳолатда ҳам, Facebook совуққонлик билан ҳаракат қилганлигини айтмоқда Чжанг “платформани давлатларни суиистеъмол қилишига қўйиб берган”,-деб таъкидлади.
Яна бир бошқа вазият, Facebook Филиппиндаги ҳолатларга нисбатан бир неча ойга чора кўрмаган. Чжан 2019 йил октябрь ойида Филиппиндаги сиёсатчилар учун сифатсиз сохта скрипт ҳаракатларини яратадиган сохта аккаунтлар тармоғини кузатган, Лекин, Facebook бу масалани эътиборсиз қолдирди. Аммо, 2020 йил феврал ойида ушбу тармоқнинг кичик бир қисми Доналд Трампнинг саҳифасида оз миқдордаги сохта шовқинларни яратишни бошлаганида, компания зудлик уларни билан йўқ қилди.
Баъзи ҳолларда Facebook ҳеч қандай чоралар кўрмайди
Яна бир ҳолат Албания билан боғлиқ: Ташкилот терговчиси Албания тармоғида фейк изоҳларни тарқатганлиги ҳукумат таркибидаги шахслар билан боғлиқлигини исботлаган бўлсада, иш тўхтатилган.
Шунингдек, Боливиядаги сайлов олди давридаги сохта аккаунтларни пайдо бўлиши ҳамда фаол бўлишига ҳам кўз юмилган. Яъни Боливия тармоғида мамлакатда 2019 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан президентликка номзодни қўллаб-қувватловчи сохта аккаунтларнинг кўпайиши кузатилган эди. Чжан 2020 йил сентябрь ойидаги сўнгги иш кунидан буён ҳозирга қадар, амалдаги сиёсатни қўллаб-қувватловчи юзлаб фейк аккаунтлар ҳали ҳам ишлаётганини айтмоқда.
“Тунисдаги сайловлар ва Мўғулистондаги конституциявий инқирозга қарамай Тунис ва Мўғулистондаги тармоқлар ўрганилмай қолмоқда”, – деди Чжан.

2019 йилда Ироқдаги оммавий норозиликлар ва сиёсий инқироз вақтида Чжан кашф этган иккита тармоққа устувор аҳамият беришни сўради. Терговчи аккаунтларни ўчириб ташлашга рози бўлган, аммо компания ҳеч кимга нисбатан ҳеч қачон мажбурлов чораларини қўлламаслигини билдирган.
Чжаннинг охирги иш кунида у мамлакатда (Ироқда) бир сиёсатчини қўллаб-қувватлаш учун ҳанузгача фаолият юритаётган 1700га яқин сохта аккаунтларни аниқлаган.
Унинг фикрича, Facebook катта кучга эга сиёсатчиларни жазолашни истамайди. Агарда компанияга таъсир ўтказмоқчи бўлса, шунда ҳам расмий хат юбориш билан чекланади.
“Дейлик, банкни “муваффақиятли” талон-тарож қилганлик учун жазо сифатида газетага “Биз ушбу банк қароқчисини қўлга олдик. Улар бундай қилмасликлари керак эди”, – дейилган танбеҳ билан чекланади. Ваҳоланки, талон-тарож қилинган маблағларни қайтарилиши ёки бўлмаса ўғриларни жазолаш бўйича бирор амалий иш йўқ.”
“Маблағ аллақачон сарф қилинган, уни қайтариб бўлмайди” Facebook мана шундай ишлайди.
PS. Ўзбекистонда Президентлик сайловлари 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтади.