Аркадағнинг 54-китоби тақдимоти 25 май куни бўлиб ўтади

Вазирлар Маҳкамасининг 7 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Бош вазир ўринбосарларига “Менинг оқ шаҳарим Ашхабод” номли янги китоби устида ишлашни тугатганлигини айтган.

Умуман олганда Аркадағнинг мазкур китобни ёзаётгани ҳақида 22 март куни Ахалтеке от спорти мажмуасига ташриф буюрганида маълум бўлган эди. У ерда у янги китобга киритиладиган “Менинг оқ шаҳарим – Ашхобод” шеърини пойтахтга бағишлаганини айтанди.

Туркманистон пойтахтининг 140 йиллигига бағишланган китобда шаҳар тарихи, географияси, шунингдек, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган кўплаб қурилган объектлар тасвирланган.

Президент китобини тақдимотини 25 май куни ўтказиш бўйича Бош вазирнинг қурилиш-саноат комплекси бўйича ўринбосари, ташқи ишлар вазири, маданият ва оммавий ахборот воситалари бўйича бош вазир ўринбосари, шунингдек, Давлат хавфсизлик кенгаши раҳбарига кўрсатма берди.

Давлат раҳбари ушбу асари жамоатчилик учун қизиқарли ва фойдали бўлишига ва Ашхабоднинг юбилейига юртдошларга совға бўлишига умид билдирмоқда.

Бу Президентнинг 54-асаридир. Аввалги “Туркманларнинг маънавий дунёси” китобининг тақдимоти 2020 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган. Ўшандан бери у хитой, япон, рус, грузин, украин ва ўзбек тилларига таржима қилинган.