Сердар Бердимуҳамедов Халқаро Ахалтеке от боқиш ассоциацияси президенти этиб сайланди.
Аркадағ уюшма йиғилишида сўзга чиқиб, “янги, муносиб уюшма раҳбарини сайлаш керак” деди ва йиғилиш қатнашчиларини ушбу масала бўйича ўз фикрларини билдиришга таклиф қилди. Бир неча киши сўз олди ва давлат ОАВ ёзишича “ўзлари ушбу лавозимга Бош вазир ўринбосари ва Туркманистон Олий назорат палатаси раҳбари Сердар Бердимуҳамедовнинг номзодини илгари суришди”.
Кейин улар тезда овоз беришди ва бир овоздан президентнинг ўғлини яна бир “масъулиятли” лавозимга сайлади.
Энди президентнинг меъросхўри “Туркман Алабайи” халқаро ассоциациясининг раҳбари вазифасида ҳам от боқиш вазифасида ҳам фаолият олиб бораверади.
Сийловлар бир ўғил учун шунча бўлар!