Толибон чегарага келди, Тожикистон нима қилади?

Афғонистондаги Толибон ҳаракати Тожикистон билан чегарани Шерхон-Бандар постини қўлга олди. Афғон қочоқлари (улар орасида расмий шахслар ҳам бор) чегарадан қўшни мамлакат ҳудудига ўтдилар.

Тожикистон ҳукумати 10 мингдан ортиқ қочоқни қабул қилишга тайёр. Тоғли Бадахшондаги чегара қўшиндари эса анча олдин юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилган эди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Тожикистон қуролли кучлари ва Толибон ҳаракати ўртасида тўқнашувлар юз бериш эҳтимоли паст, чунки Толибон қўшни мамлакат ҳудудий яхлитлигига таҳдид солмайди.Уларнинг асосий мақсади Афғонистоннинг бутун ҳудудини ўз назоратига олиб ислом ҳалифалигини тиклашдир. Бироқ, ҳеч қандай кафолат йўқ.

Бир нарса аниқ, кеча Тожикистон ва Қозоғистон президентларининг телефон орқали суҳбатида мазкур масала асосий мавзу бўлган.

Президентлар қўшма, қолаверса ҳарбий-сиёсий йўналишдаги ҳаракатларни икки томонлама ва кўп томонлама тузилмалар доирасида амалга оширишга келишиб олдилар.