Жапар Хоннинг Туркияга сафари кутилган натижа бермади. Анқара Қирғизистонга ёрдам беришдан бош тортди. Президентлар Жапаров ва Эрдўған ўртасидаги музокаралар кунидан бир ой ўтди. Фақат биргина учрашувдан бошқа мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда жиддий ўзгаришлар содир бўлмади.
Қирғизистон Президенти Туркияга боришининг сабаби пул олиш эди. Унга ҳозир пул керак. Унга олти ой ёки бир йил ичида уларни олиш истиқболи қизиқ эмас.
Нима учун Туркия молиявий ёрдам беришга тайёр эмас?
Сабаби Туркия истиқболсиз молиявий ёрдам ажратиш учун катта маблағларга эга эмас. Анқара ҳатто Қирғизистоннинг қарздорлигидан ҳам кечмаган. Гарчи бу қарзлар Россия (Москва уни аллақачон ўчириб ташлаган) ва Хитой олдидаги қарзларига нисбатан арзимаган маблағ бўлсада.
🔻Ҳозирги кунда Марказий Осиё ва хусусан Қирғизистон Туркия ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эмас. Эрдўғаннинг Жанубий Кавказга нисбатан кўплаб истаклари, амбициялари ва муаммолари бор.
Унинг яқинда Тоғли Қорабоғга сафари Эрдоғаннинг шериклар билан муносабатларини ўрнатишнинг ўзига хос хусусиятларини намойиш этди. У буни ўзини “катта акадек” юқоридан туриб амалга оширди.
Катта эҳтимол билан, Жапаров Анқарага келганида, унга “бўйин эгиши” таклиф қилинган. Бироқ, Қирғизистондаги вазият ва кайфият бунга йўл қўймайди. Қолаверса, Қирғизистон раҳбари арзимаган пул учун бундай қилишга тайёр бўлмаган.