Facebook С.Жапаровнинг “иссиқкўл” дамламаси бўйича постини олиб ташлади

Facebook Қирғизистон Президентининг Ковидни Иссиқкўл дамламаси билан даволаш бўйича баёнотини олиб ташлади.

“Биз бу постни олиб ташладик. Сабаби шундаки, биз ҳеч кимга, шу жумладан расмий равишда сайланган раҳбарларга инсон соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган нотўғри маълумотларни тарқатишга йўл қўймаймиз, шу жумладан КОВИД-19ни даволаш ёки унинг олдини олиш тўғрисида бўлса ҳам”, дейилган Facebook матбуот хизмати хабарида.

Қирғизистон раҳбарининг матбуот хизмати эса дамала тўғрисидаги хабарни С. Жапаровнинг ўзи олиб ташлаган деб даъво қилмоқда.

15 апрел куни Садир Жапаров “коронавирусни бир ёки икки кунда даволайдиган дори топилди” деб ёзган эди.

Соғлиқни сақлаш вазири давлат раҳбари шахсан шифокорлар учун маърузалар ўқиганлиги, у заҳарли ўсимликнинг кайнатма таркибидаги тўғри улушини аниқлай оладиган ягона одам ўзи эканлигини айтган ва эфир вақтида ана шу дамламани истеъмол қилган эди.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, ҳамма жойда шифокорлар Иссиқкўл илдизидан фойдаланиб, гўёки 350 дан ортиқ одам даволангани тўғрисида маълумот берган.

19 апрель ҳолатига кўра республикада 9575 киши Ковидга қарши эмланди.

Бироқ, Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири дамлама билан даволашни бекор қилмоқчи эмас.