Афғонистондан Тожикистонга қочиб ўтган аскарлардан бири Хохон туманидаги чегара қўшинларининг “Резведгроуп” гуруҳининг бошлиғи Муҳаммадзоҳир Валади Сафаралидирнинг ҳикояси Афғонистондаги асл ҳолатни тасвирлаб берди.
“Бизга хиёнат қилишди. Шу сабабли орқага чекинишга мажбур бўлдик”, деди у “бизни ўзимиз қурол ва ҳарбий техника берган халқ посбонлари сотди. Улар ҳукуматдан қурол олган эди. Аммо сўнгги дақиқада улар Толибон билан шартнома тузишга эришган. Бизнинг эса толибларга қарши туриш учун кучимиз етмади”.