Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон Қозоғистон Президентидан май ойида келишилганидек, толиблар томонидан бирор агрессия қўлланилса, қўшниси уни қўллаб-қувватлайдими деб сўраган эди, Шу боис, Рахмон дам олиш кунлари Тоқаевга қўнғироқ қилиб, дўстона алоқалар мустаҳкам эканлигига ишонч ҳосил қилди. Москва эса фақат моддий жиҳатдан ёрдам беришини айтган.

Қозоғистон Президенти ёрдам беришга тайёрлигини яна бор тасдиқлади. Россия юзлаб афғон аскарлари радикаллардан қочиш учун ўтаётган тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш учун фақат моддий ёрдам беради. Шунга қарамай, Раҳмон давлат чегарасини мустаҳкамлашга ва 20 минг аскарни чақиришга қарор қилди.

Толибон раҳбарияти Афғонистон ҳудудининг 75-80 фоизини эгаллаб олгани ҳақида хабар бермоқда. Айнан шу ҳудуд Ғани ҳукумати билан музокараларда Толибонга етакчилик қилишига имкон беради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳеч бўлмаганда Афғонистон ичидаги муаммоларини ҳал қилмагунча Толибон томонидан Марказий Осиё давлатларига тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужум қилиш хавфи мавжуд эмас.

Толибоннинг Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонга хавф туғдирмаслик ваъдасига қарамай, мазкур давлатлар Толибон билан ёнма ён «ИШИД» ва «Ал-Қоида» дан тортиб, уйғур ҳамда бошқа экстремистик сепаратистларга қадар йиллар мобайнида бутун Афғонистон бўйлаб бемалол ўрнашиб олган террорчилар мавжудлигини яхши билади.

Толибонларга бу «интеграллашув» керак эмас: улар билан келишиш мумкин эмас.  Толиблар ўзаро ички келишувга эришмагунларига қадар,  Марказий Осиё мамлакатлари учун хотиржамлик ярамайди.

Агар Афғонистондан «қочқинлар» оқими кўпайиб кетса, бу минтақа учун катта муаммога айланади. Қочқинларни сақлаш учун деярли ҳеч қайси давлат иқтисодий асосга эга эмас.