Интернетда савдо қилаётганларнинг барчаси назорат қилинади

Қирғизистон иқтисодиёт ва молия вазири Интернет орқали савдо қиладиган ёки хизмат кўрсатадиган тадбиркорларни назорат қилиниши айтмоқда.

Вазирнинг маълум қилишича, ҳозирда бу сегментда тахминан 53 минг киши фаолият олиб боради. 11 минг нафар тадбиркор Солиқ хизматида рўйхатдан ўтган, лекин улардан фақат 7-8 минг нафари солиқ тўлаши аниқланган.

“Биз уларни кузатиб борамиз ва назорат қиламиз. Ҳеч ким солиқ тўламасдан ишламаслиги керак. Бундан ташқари, ставкалар унчалик юқори эмас. Аммо уларнинг аксарияти солиқ тўламайди. Биз солиқ тўловчиларимизни ҳимоя қиламиз. Солиқ тўлайдиган ҳалол ва очиқ ишлаётганлар давлатимиз ва шахсан президент ҳимоясида бўлади”, -деди вазир.