2020 йил давомида АҚШ ҳукумати Интернет гигантларига қарши кураш олиб борди. Улар биринчи навбатда “Facebook”га ўз валютаси “Libra”ни яратишни тақиқлади, кейинчалик Павел Дуровга “Gram” крипто валютасини ишга туширишига рухсат бермади, Хитойнинг “ТикТок” платформасини эса шунчаки, тақиқлаб қўяқолди. Инсон ҳуқуқлари, АҚШ деяпсиз? (аслида жуда тўғри йўл тутилди, улар бунга қодир!) декабрь ойида эса “Facebook” ва “Google” “иши” қайтадан судга юборилган. Федерал Савдо Комиссияси (ФСК) томонидан эса “Facebook”: “ижтимоий тармоқларда рақобатчиларни қасддан йўқ қилишда ҳамда монополияда” айбланди. Бунинг оқибатида уларга нафақат катта жарималар қўлланиши, балки “Facebook” ўзининг энг муҳим активларидан иккитасини – “Instagram” ва “WhatsApp”ни йўқотиши мумкин.

Дунёдаги энг катта қидирув тизимига ҳам қийин бўлди – икки кун ичида 38 та АҚШ маъмурлари (штатлар) “Google”га қарши адолатсиз рақобат олиб борганликда айблов қўллаб судга мурожаат этди. Таҳлилчиларнинг ёзишича, бу сафар “Google” билан суд жараёни компаниянинг капиталлашувидан келиб тушган триллионлаб доллар жарималарга сабаб бўлиши мумкин.
Россияда ҳам масштаби кичикроқ бўлсада, Интернет-платформалар билан ўз “уруш” бошланган. “Путин, қонун талабига биноан, сайтлардан ахборотларни, жумладан экстремизмга даъват қилинаётган контентни олиб ташлашдан бош тортганлиги учун миллиардлаб жарималарга тортиш тўғрисидаги қонунни имзолади.”

Туркия ҳам ўзининг талаблари билан “Twitter”, “Facebook” ва “YouTube”ни баъзи-баъзида мамлакатда блокланишига эришади. Блокни олиш учун эса ҳукумат томонидан қўйилган талабларни бажараши сўралади. (ҳукумат компаниялар билан келишишга мажбур бўлмоқда)
Хитой томонидан эса ўзингизга маълум, доимий назорат олиб борилади. Энг сўнги блоклаш 2020 йилнинг 10 октябрида жорий этилган. ХХР ҳукумати COVID-19 билан боғлиқ турли хил айбловлар ва сирли тажрибалар туфайли мамлакатда янада Интернет гигантларининг фаолияти чекланган.

Аслида Интернет гигантларининг бешиги бўлган АҚШда ҳам ҳукумат билан уларнинг ўртасида келишмовчиликлар охирги Трамп билан боғлиқ жараёнларда яққол кузатилди. “Facebook” ва “Twitter” каби гигантлар амалдаги президентга қарши жуда қўпол усуллар билан курашишни бошлади, Трампнинг твитларини махсус тасдиқ белгилари билан белгилаб, ундан келган маълумотларнинг тўғрилигини шубҳа остига қўйди.
Бу билан амалда, Интернет гигантлари фаолиятига тўсқинлик қилинмаган давлатларда улар ҳар қандай ҳукуматдан юқори тура олишлигини ва бунга етарли даражада кучга эга эканлигини исботлаб берди.

Барча мамлакатларда “Интернет” билан боғлиқ қонунлар янада қаттиқлашиши муқаррар. Бунга Интернет гигантлари айбдор бўлса керак. Нима учун? “Facebook” рақибларини сунъий равишда йўқ қилиб юборди, “Google” исталмаган қидирув натижалари билан маълумотларни тўлдирди, “Twitter” амалдаги президентни обрўсизлантирди.
Давлатлар ва Интернет гигантлари ўртасидаги янги уруш бошланмоқда.
