Бишкекнинг Первомайский туман суди 8-сентябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров кортежи билан содир бўлган ЙТҲ иштирокчиларидан бирини ҳибсга олган.
Ҳибсга олинган шахснинг ўғлининг айтишича, унинг отаси Конокбай Чинирбоев бегуноҳ ва автоҳалокатда ўзи ҳам зарар кўрган.
“Отам ҳам бахтсиз ҳодисада жароҳат олган, лекин у айбсиз. Toyota Land Cruiser ҳайдовчиси, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тўққизинчи хизмати ходими Ж.Б., президент кортежидан ортда қолган. Асосий кортеж олдида отам Конокбай Чинирбоев йўл четида тўхтаган. У катта йўлга чиққанда, «тўққизинчи отряд»нинг бир ходими уни уриб юборган, чунки айнан ўша катта тезликда қарама-қарши чизиқда кетаётган бўлган. Отам ҳушёр (алкоголь истеъмол қилмаган) эди, текширув буни тасдиқлади. Унга Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Йўл ҳаракати қоидалари ва автотранспорт воситаларини ишлатиш” моддаси бўйича гумон қилинганлиги тўғрисида хабар берилган. У ҳар доим терговчининг олдига келди, лекин кеча у Бишкекдаги СИЗО-1га икки ойга жойлаштирилди”,-деди Қодиргазиев.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойининг бошида, Садир Жапаровнинг Иссиқкўл вилоятида бўлганида, кортежга ҳамроҳлик қилувчи машиналари иштирокида бахтсиз ҳодиса юз берган эди. Беш киши яраланган, бир киши вафот этган. Вафот этган давлат раҳбарининг шахсий шифокори Илгиз Усубалиев бўлган.