1996-2001 йиллар давомида Афғонистонни бошқарган Толибон ҳаракати мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан қатор чекловлар ўрнатган эди

Қисқача:

Аёллар (аёл муҳандислар, ўқитувчилар ва бошқа соҳа мутахассислари)нинг уйдан ташқарида ишлаши тўлиқ таъқиқланган. Фақатгина Қобулдаги баъзи шифохоналарда бир нечта аёл шифокор ва ҳамширага ишлаш учун рухсат берилган.

Маҳрам (ота, ака ёки эр каби яқин эркак қариндош) ҳамроҳлик қилмаса, аёлларнинг уйдан ташқарига чиқиши тўлиқ таъқиқланган.

Аёлларни эркак шифокорлар даволаши таъқиқланган.

Хотин-қизларнинг мактаб, университет ёки бошқа таълим муассасаларида ўқиши таъқиқланган.

 Агар аёллар Толибон қоидалари асосида кийинмаган бўлса ёки маҳрамсиз кўчага чиққанлиги аниқланса, уларга нисбатан қамчилаш, калтаклаш ва оғзаки ҳақоратлаш жазолари қўлланган.

Тўпиқлари ёпилмаган аёллар омма олдида қамчиланган.

Косметикадан фойдаланиш таъқиқланган. (Тирноқлари бўялган кўплаб аёлларнинг бармоқлари кесилган.

Аёлларга баланд овозда кулиш ва товуш чиқарадиган баланд пошнали пойабзал кийиш таъқиқланган. (Ҳеч бир бегона эркак аёлнинг овозини ва оёқ товушини эшитмаслиги керак).

 Аёлларга маҳрамсиз таксига чиқиш таъқиқланган.

 Аёлларнинг радио, телевидениеда чиқиши ёки ҳар қандай оммавий йиғилишларда иштирок этиши таъқиқланган.

 Аёлларга спорт билан шуғулланиш ёки спорт маркази ёхуд клубига кириш таъқиқланган.

 Аёлларга ёрқин рангли кийим кийиш таъқиқланган. Толибонларнинг фикрига кўра, бундай ранглар “жинсий қизиқиш уйғотувчи” ҳисобланган.

 Аёлларнинг байрамлари ёки ҳар қандай турдаги ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган йиғилишлари таъқиқланган.

 Аёлларга дарё бўйида ёки жамоат жойларида кийим ювиш таъқиқланган.

 “Аёллар” сўзини ўз ичига олган барча жой номлари ўзгартирилган. Масалан, “аёллар боғи” – “баҳор боғи” деб ўзгартирилган.

 Хотин-қизларнинг ўз уйлари балконига чиқиши таъқиқланган.

 Барча уйларнинг деразалари аёллар уй ичкарисидан кўринмаслиги учун мажбурий равишда бўялган.

 Аёлларни суратга ёки тасвирга олиш таъқиқланган.

 Газета ва китобларда нашр қилинган ёки уйлар ва дўконларнинг деворларига осилган аёлларнинг расмлари таъқиқланган ва бошқалар.