Байден 2022 йилга мўлжалланган Миллий мудофаа тўғрисидаги қонунни имзолади

Мазкур қонун узоқ давом этган мунозаралардан сўнг Конгресс томонидан қабул қилинди.

Қонун мамлакатнинг мудофаа эҳтиёжларига 768,2 миллиард доллар миқдорида маблағ сарфлашни назарда тутади, шундан 740 миллиард доллари Мудофаа вазирлигига (Пентагон), 27,8 миллиард доллари Энергетика вазирлигига миллий соҳадаги дастурлар учун ажратилади, хавфсизлик ва бошқа эҳтиёжлар учун эса 0,4 млрд.

Қонунга Ню-Жерси штатидан сенатор ва Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси раҳбари, арман ва юнон лоббиларига яқинлиги билан танилган Боб Менендез томонидан Туркиядаги учувчисиз учиш аппаратлари дастурини яқиндан кузатиш, шунингдек, Озарбайжонга ҳарбий ёрдамни тақиқловчи каби ўзгартишлар киритилган …

Қонун, шунингдек, АҚШ Сурияда ҳамкорлик қилаётган Сурия Демократик Кучлари ташкилотини қўллаб-қувватлашни давом эттиришни назарда тутади.