Мамлакатдаги қочқинларнинг ярмидан кўпи – 4 миллионга яқин киши озиқ-овқат билан таъминланмаган. Аввалроқ БМТ Ямандаги муҳожирларга ёрдам бериш бўйича баъзи гуманитар дастурлар маблағ етишмаслиги сабабли тўхтатилишини маълум қилганди.
Бироқ, мазкур давлат дунёдаги энг бой ва мусулмонларнинг бир марта бориш орзусида юрадиган давлатнинг ён қўшниси яъни Саудия Арабистони билан қўшни ҳисобланади.
Бироз олдин Саудия Арабистонида туялар учун дунёдаги биринчи 5 юлдузли меҳмонхона очилгани хабар берилган эди. Унда бир кеча-кундуз 107 АҚШ доллари туради. Туялар учун массаж ҳамда сартарошлар хизмати йўлга қўйилган. Шу билан бирга, албатта, “меҳмонлар” учун махсус меню таклиф этилиши ҳам қайд этилган.