Путин янги таклиф билан чиқди

Путин Франция ва Германияга санкцияларни бекор қилиш эвазига минерал ўғитлар етказиб беришнини таклиф қилган. Бу борада Путин иккала давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқотида сўз гаплашган.

Мулоқот давомида Путин глобал миқёсда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш учун Россия минерал ўғитлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорига етказиб беришни бошлаши мумкинлигини ва бунинг учун санкцияларни бекор қилиш лозимлигини таъкидлаган.

Маълумки, Дунё бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда мухим рол ўйнайдиган минерал ўғитларнинг катта улуши Россияга тўғри келади.