Ўзбекистон ва Хитой статистикаси. Ким ёлғон маълумот бермоқда?

Иқтисодчи Отабек Бакиров:

Газ экспорти бўйича статистикадаги фарқ ноябрда ҳам давом этган ва ҳатто каррасига кенгайган ҳам.

🇺🇿Демак, Ўзбекистон статистикасига кўра, ноябрь ойида 39,6 млн.долларлик газ экспорт бўлган.

🇨🇳Хитой статистикаси бўйича эса ноябрь ойида Ўзбекистондан 114,2 млн.долларлик газ импорт қилинган.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон расмийлари газ экспорти тўхтатилганини бир неча марта эълон қилишган. Охирги марта бундай чиқиш декабрь бошида янгради.

Статистикаси расмийларининг баёнотларига ва қўшни давлатлар статистикасига тўғри келмайдиган Ўзбекистонда газ экспорт қилувчи фақат “Ўзтрансгаз” дейилгани билан, газ экспорт қиладиган бошқа компаниялар тўғрисидаги маълумотлар доим яшириб келинади.

Дарвоқе, жуда оғир келган ноябрь ойида Ўзбекистон хориждан 28,5 млн.долларлик газ, 16,5 млн.долларлик электр импорт қилган. Доимгидек, газ ва электр импорт қилинган мамлакатлар қайсилар экани, ҳажми ва табиийки, уларнинг нархини билиш ва солиштириш имконсиз. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда фақат “қора халққа бўлаверади” қабилида юзаки статистика очиқланади.

t.me/davr24official