Ўтган 6 йилда энг катта бюджет маблағлари ҳам, қарзлар ҳам айнан энергетикага юборилган, лекин…

Кеча янграган айрим тезислар, хусусан, тармоққа давлат маблағлари йўналтирилмагани, тежалгани айнан шунга ишора қилади. Ва бу тезислар нафақат бирон танқидга жавоб бермайди, чалғитувчи ва зиёнли ҳам.

Биринчидан, ўтган 6 йилда иқтисодий тармоқлар ичида энг катта бюджет маблағлари ҳам, энг катта қарзлар ҳам айнан энергетикага юборилган. Шунчаки бюджет таркибига, ташқи қарз таркибига қаранг. Лекин худди қора ўпқондек бенефициарлар фойдасига сўрилиб кетаверган. Кипрга, Малтага, Британия Виржиниясига. Бугунги кризис айнан чексиз чегарасиз, ҳисобсиз, самарасиз маблағлар юборилгани ҳисобига рўй берган. Қайтанга юмшоқлик қилинган, маблағ билан таъминлашда давом этилган деган савол қўйилса, адолатли эътироз бўларди.

Иккинчидан, агар гап тармоқ корхоналаридан олинган дививидендлар ҳақида кетаётган бўлса, бу бюджет қоидаси ва ҳамма давлат корхоналарига тааллуқли. 2020 йилдан бери амал қилган қоидага кўра олинган дивидендлар таркибига қаралса, айнан энергетика соҳаси улушда ҳам суммада ҳам аутсайдер. Яъни, тармоқнинг айрим субъектларига берилган маблағларнинг миллиондан бири ҳам қайтмаган.

Учинчидан, бунақа ўйинларидан якунда барибир ҳукуматнинг ўзи ва ундан ҳам кўпроқ халқ ютқазади. Чунки стрелкалар терс бурилиб, конларни, пудратларни ўзлаштириб, самарасиз ва қимматлаштирилган миллиардлаб долларлик лойиҳаларни ўзлаштирган асл айбдорлар четда қолиб кетаверади. Улар ўтган 6 йилда ўзбекистонликларни қандай талаб келишган бўлса, шундай талашда давом этаверишади.

Сигнал бўлмаган сигнал

Агар ислоҳотлар қилинмаса, бизни кутаётган оғир оқибатлар ҳақида, тизим захираси тугаб битгани борасида бутун 2022 йил давомида дод-вой солиб келган Шерзод Ходжаевнинг ва ишончли бошқарув ёки текинга бериб юборилган газ қудуқлари ва ИЭСлар зарарли юкламасини ҳам олган ИЭС АЖ раҳбари Абдураҳмоновнинг истеъфога чиқарилиши, Ортиқхўжаев ўрнига Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганидан бир мартали ўзгаришлар давом этавериши, лекин ҳеч қанақа ислоҳот юз бермаслигини прогноз қилиш мумкин.

Мақсадли равишда энергетика тизимининг ичидан емирилиши, ўғрилар, лаёқатсизлар ва сотқинларнинг ҳужумлари ва зарбалари давом этади.

Манба