Май ойида Давлат бюджетининг даромадлари 22,7 триллион сўмдан ошган, харажатлар 26,6 триллион сўмни ташкил этган. Бюджет даромадларининг тезроқ ўса бошлагани ойлик дефицитни 3,8 триллион сўмгача қисқартирган.Бюджет даромадларининг ўсиши тезлашгани ҳисобига ойлик дефицит қисқара бошлаган.
5 ой давомида Давлат бюджетининг жамланма дефицити 29,4 триллион сўмдан ошган.

Даромадлар ва харажатлар таркиби, ўтган йилнинг тегишли даври билан солиштириш имконияти йўқлиги учун бошқа чуқурроқ ва кенгроқ хулосаларни чиқаришга шошилмаслик керак бўлади.