Рус танкларидан хавфлироқ рус олигархлари ҳақида
Кеча Алексей Навальний Европа Парламентида чиқиш қилиб россиялик олигархларга персонал санкциялар жорий қилишга чақирди.
Гап шундаки, Путин ҳокимиятининг чўнтаклари бўлган рус олигархлари йиллар давомида мамлакатни талаб келади ва ўғирлаган пулларини Европада сарфлашади, активларга эгалик қилишади, сиёсатчиларни сотиб олишади.
Ўтган эпохада Кремль олигархларининг Ўзбекистонга кириши тугул, яқинлашишига йўл қўйилмаган. Ва бу жуда тўғри қарор бўлган. Чунки жуда яхши тушунилганки, уларнинг иши яратиш ва ўсишни таъминлаш эмас, талаш, ўғирлаш ва эгаллаб олиш, айни пайтда Кремлнинг молиявий босим агенти функциясини бажариш бўлган холос,
Улар худди чигирткалардек, қаерда пайдо бўлса, ўпириб, шип-шийдам қилиб кетишади.
Афсуски, балки узоқни кўра билмаслик ёки улар ўзини бағрикенг меценат сифатида тақдим этишларига алданибми, янги даврда рус олигархларини Ўзбекистонга суқилиб киришига йўл қўйиб берилди. Биз бунинг оқибатлари заҳрини ҳали узоқ тортамиз, тўлови жуда қимматга тушади.
Лекин ҳали ҳам кеч эмас. Токи кеч бўлмай, хатоларни ўнглаш мумкин. Доимо ёдда тутиш керакки, улар учун Ватан ва Миллат йўқ, улар ҳамма нарсани эгаллаб олинадиган ва кейин сотиб юбориладиган ўлжа сифатида кўришади.
Яна бир блогернинг шу ҳақда куюниши…
Ҳудудлардаги порахўр амалдорларнинг ҳибсга олиниши ва улар билан топилган бойликларнинг рўйхати тўғрисидаги янгиликларни ўқиганингизда, биз Қатарнинг баъзи шайхлари ёки қашшоқ Россиянинг ички қисмидан ўртача даражадаги амалдорнинг бойлиги ҳақида гап кетаётганини дарҳол англамайсиз. Ҳибсга олишдан олдин Томск мери хотинига уни олдига “улар” келганлигини айтишга муваффақ бўлди. Ҳокимнинг рафиқаси эса, ҳайдовчини чақирди ва унга қарийб 1,3 миллиард рубль маблағи бўлган рус ва швейцария банк карталари билан тўлдирилган ёстиқни деразадан ташлади. Умуман олганда, расмийлар Клеинлар оиласининг шахсий ҳисоб рақамларида 7 миллиард рублдан ортиқ пул топдилар.
Етти миллиард! бу шаҳар ҳокими билан, рус тилида айтганда – мамлакат бўйлаб юзлаб одамлар яшаётган оддий шаҳар менежери (иш бошқарувчиси).
Бу биз топа олган нарсалар ва қанча маблағ сарфланган ва хавфсиз тарзда яширинган, ҳатто тасаввур қилиш қўрқинчли. Федерал даражадаги юқоридагидалар томонидан беркитилган маблағларни тасаввур қилиш янада даҳшатли: бу барча генераллар, вазирлар, инспекторлар, чексиз бўлимларнинг бошлиқлари. Улар Россияни шунча асрлар давомида ўғирлаб келмоқда бироқ тугата олмаяптилар. Дарҳақиқат, Россия нақадар бой!
P.S. блогерлар томонидан тайёрланган материални тўғриламасликка ҳамда уларнинг фикр ва мулоҳазаларини таҳрирламасдан ўқувчиларга ўз ҳолича етказишни маъқул топдик.
