Ижтимоий тармоқлар – энди улар глобал кун тартибини шакллантирадиган куч

Ижтимоий тармоқлар узоқ вақтдан бери хабарлар ва тажриба алмашиш учун шунчаки зарарсиз хизматлардан кўра каттароқ вазифаларни бажара олишмоқда – энди улар глобал кун тартибини шакллантирадиган кучли платформаларга айланди. Уларнинг “кучи” ва фойдаланувчиларга таъсири йил сайин ортиб бормоқда. Улар ҳатто президентларни ҳам ҳокимиятга келтиришга қодир. Ахборот Технологиялар – гигантлари жаҳон сиёсий жараёнларига аралашиш кучига эришди.

Трамп ва Обама тажрибаси

Тўрт йил олдин дунёдаги барча оммавий ахборот воситалари хулосасига кўра: Доналд Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши ижтимоий тармоқлар томонидан кафолатланган эди. Ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши Барак Обаманинг даврига тўғри келади, у 2012 йилги сайловлар олдидан Reddit имиджидан фойдаланган ҳаттоки, сайловчилар билан мулоқот қилишда интернетнинг махсус платформасида номаълум фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб берган эди. Кейинчалик, Обама ўз лавозимида бўлганида ҳам ирқий тенгсизлик ҳақида YouTubeда чиқиш қилди ва бу танлови ўз навбатида унинг рейтингини анча юқорига олиб чиқди. Трампнинг 2016 йилдаги ғалабаси парадоксдек туюлди: у сайловолди кампаниясига рақибидан деярли икки марта кам маблағ сарфлаган – Клинтон 897,7 миллион, Трамп эса 429,5 миллион доллар. Ўшанда иккала номзод учун энг катта харажат рекламага йўналтирилган эди. Аммо Клинтоннинг асосий ҳаражатлари йўл-транспорт ва ишчилар маошига сарфланган бўлса, Трампнинг штаб-квартираси барча харажатларни интернет (ижтимоий тармоқлар)га йўналтирган. Трамп ижтимоий тармоқларга ишонган. Facebook раҳбарининг таъкидлашича, компания Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши учун «жавобгар».

Монопол гигантлар

Хориждаги АТ-гигантларнинг тобора ортиб бораётган қудрати ва кучи Америка маъмурларини жуда хавотирга солмоқда. Масалан, харажатларни кузатиш бўйича машҳур дастур Expensifyнинг бош ижрочи директори Девид Барретт октябрь ойи охирида 10 миллион мижозини “демократияни ҳимоя қилиш” учун Жо Байденга овоз беришга чақирув йўллаган. 2020 йил октябрь ойида АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси Ҳуқуқий қўмитасининг Монополияга қарши сиёсат бўйича кичик қўмитаси монополистларнинг АТ-бозоридаги ҳаракатлари: Amazon, Apple,  Facebook ва Google ҳақида 449 бетлик ҳисоботни тақдим этди. Тахминан бир ярим йил давомида компанияларни фаолияти доирасида жамоатчиликка таъсир этиш кучини суиистеъмол қилиш бўйича тергов ўтказилди, улар 1,2 миллион ҳужжат ва хабарларни ўрганиб чиқдилар, бозор иштирокчилари билан деярли 250 интервьюлар ўтказдилар ва 38 гувоҳни тингладилар. Конгрессменларнинг фикрига кўра, корпорациялар ўз кучларини суистеъмол қилган ва ўз соҳаларини мустаҳкамлаш учун рақобатчиларни асоссиз равишда “бостирган”.

Ҳисоботда қидирув ва онлайн реклама соҳасидаги монопол деб Google келтирилган аталади, Apple эса бошқа дастур(илова) ишлаб чиқарувчиларни бозордан сиқиб чиқаришга уринган, Amazon эса чакана бозорда гегемонлик ўрнатишда айбланмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ижтимоий тармоқларда ва реклама бозорида монополияни ноқонуний эгаллаб олган Facebookга алоҳида эътибор қаратилмоқда. У фойдаланувчилар сонига кўра бозорнинг 59 фоизига ва глобал онлайн реклама бозорининг 20 фоизига эгалик қилади. Instagram хизматини 2012 йилда платформа томонидан сотиб олиниши борасида юристларда жуда кўп саволлар тўпланган.

Facebook учун прогноз

Илова ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, улар Facebookнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлмаган истиқболли лойиҳа деган хулосага келишди. Шунингдек, ҳисоботда 2018 йилда Facebookнинг катта таҳлилчиси ички фойдаланиш учун тайёрлаган машҳур расмий ҳужжат ҳақида ҳам сўз боради. Том Каннингемнинг ҳисоботидан келиб чиқадики, фойдаланувчилар корпорацияга тегишли бўлган бошқа маҳсулотларни, яъни Instagram ва WhatsAppни афзал кўришмоқда. У Facebookнинг асосий платформаси машҳурлиги шиддат билан шундай суръатларда пасайиб бориши ва маълум бир нуқтага етгач, аввалги кучи(таъсири)ни қайтариб олишининг иложи йўқлигини айтган. Корпорациянинг собиқ ходимлари, кейинчалик юқори менежмент ички рақобатни олдини олиш учун ушбу маҳсулотларни бошқача жойлаштиришга қарор қилган деб таъкидлайдилар. Бироқ, Facebook маъмурияти ҳамма нарсани рад этмоқда – акс ҳолда улар ноқонуний тил бириктирилганлигини тан олишлари керак бўлади.

P.S.Умуман олганда ижтимиойи тармоқларнинг оммабоплиги йил сайин ошиб бормоқда, бу албатта яхши бироқ уларни онг ости таъсир кўрсатиб бориб фойдаланувчиларни фаол истеъмолчиларга айлантирилиши инсоният учун кўпам фойда келтирмайди. Таҳририятимиз томонидан юртимиздаги ижтимоий тармоқларнинг фаоллиги бўйича баъзи таҳлиллар тайёрланган эди вақтингиз бўлса, мана шу ҳаволада танишиб чиқарсиз.