Бокудаги ҳарбий парад нимани англатади

Россия Озарбайжонни йўқотди. 1920 йил апрель ойида Валериан Зубовнинг Каспий кампанияси билан бошланган, генерал Паскевичнинг анексияси ва большевикларнинг Самурдан ўтиши билан янгиланган  икки асрлик давр якунланди. Озарбайжон энди Россиянинг бир қисми ва сунъий йўлдоши эмас. 1918-20 йиллардаги фуқаролар урушида бўлгани каби, у яна Туркиянинг иттифоқчисига айланди.

Аммо у вақтларда Мустафо Камол бошчилигидаги Туркия заиф эди, Усмонли империяси қулаган ва Жаҳон урушида мағлубиятга учраган давлат эди. Камол Пошонинг ўзи Ленин ва Коминтерннинг ёрдамига муҳтож эди. Шу сабаб олтин ва қурол-яроғ эвазига жанубий Тау-Кларжетия ва Арарат тоғидан (Сурмалин тумани) воз кечиш орқали Озарбайжонни большевикларга беришга рози бўлган.

Ҳозирги Бокудаги парад шунчаки Арманистон устидан қозонилган ғалабанинг тантанаси эмас, бу Россияга жой қолмаган янги геосиёсий иттифоқнинг тантанасидир. Ривожланиш вектори сифатида “20 асрнинг энг катта фалокати – СССРнинг қулаши” носталгиясини танлаган Путиннинг хатоси, уни 15 йил ўтиб бутунлай берк кўчага олиб келди.

Ўша собиқ иттифоқ, мамлакатма-мамлакат бўлиб ундан воз кечмоқда, чунки ўзга томонда вазият анча яхши, асосийси ривожланиш учун истиқбол бор. Чунки, Озарбайжон учун Туркия қўлай, Молдова, Украина ва янги Белоруссия учун эса бу мўлжал Европа.