Ўзбекистонда газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар сабаби нимада?

Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида аҳоли электр ва газ масаласини ҳал қилишни талаб қилиб, йўлларни тўса бошлади. Ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги барча минерал ресурсларнинг деярли учдан бир қисмига эга ва газ қазиб олиш бўйича дунёнинг етакчи йигирмата мамлакатларидан бири ҳисобланади.

Лекин, шунга қарамай қишки совуқ об-ҳавонинг бошланиши билан бир қатор минтақаларида одамларни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш масаласи пайдо бўлади. Мамлакат аҳолисининг деярли учдан бир қисми қишда уйларни кўмир, ўтин, сигир гўнги ёки турли хил қўлбола электр жиҳозлари билан иситишга мажбур. Бу ҳолат ҳар йили ис газидан юзлаб фуқароларнинг ўлимига олиб келади.

Электр токи нисбатан узилмайдиган шаҳарларнинг марказий қисмларида аҳолининг қишни ўтказишини энг самарали усули бу турли хил электр иситгичлардан фойдаланишдир.

Ушбу муаммоларнинг сабаби нима? Сабаблар эса бир нечта:

  • Биринчидан, маҳаллий газ узатиш тизимининг эскирганлиги. Газнинг 60% охирги истеъмолчига етиб бормасдан атмосфера тарқалиб йўқолиб кетади.
  • Иккинчидан, ички бозорда газ нархини пастлиги. Бунинг оқибатида истеъмолчилар уни бўлар бўлмасга ишлатиб юборадилар. Ўзбекистондаги газ нархи – бу кўк ёқилғининг реал нархи ва тижорат бозорига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ижтимоий лойиҳадир.
  • Демография ҳам муҳим роль ўйнайди: мустақиллик даврида Ўзбекистон аҳолиси икки бараварга кўпайди. Мамлакатнинг улкан ҳудудини табиий газ билан таъминлаш анча қийинлашди.
  • Яна бир муаммо – геологик разведка ишлари учун миллий кадрлар етишмаслиги.

Натижада катта газ йўқотишлари, самарасиз фойдаланиш ва арзон нархлар кўк ёқилғини қазиб олишни фойдасиз ишга айлантиради. Яқин йигирма йил ичида газ захираларини камайиши туфайли мамлакат энергияга муҳтож давлатга айланиши мумкин.

Жараён эса аллақачон бошланган.