Қозоғистон президенти Тоқаев аҳолини эмланишга чақирди

Қозоғистон президенти Тоқаев Twitter-да ёзишича, пандемия бошланганидан бир йил ўтди ва бутун дунё сингари мамлакат кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирди.

«Бирлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш туфайли биз пандемиянинг энг кескин босқичини енгиб чиқдик. Аммо бу оғир касаллик ҳали ҳам катта хавф туғдиради. Вирусни фақат эмлаш орқали мағлуб этиш мумкин. Мен барча ватандошларни ўзларига ва атрофдагиларга ғамхўрлик қилишга чақираман», – деб ёзди президент.

P.S. қўшнимизда бу яхши анана – ижтимоий тармоқлар орқали тез-тез мана шундай баёнотлар ва чақириқлар билан чиқишлар қилиб турилади. Бу қадам ҳозирги замон учун тўғри танлов ва замонавий жамоатчилик билан яқинроқ мулоқот майдони яратилган. Биздаги фарқ ижтимоий тармоқларда биринчи шахс сифатида админлар томонидан олиб борилишида бу эса масофани янада сунъий узоқлаштиради.