Россия билан музокаралар натижа бермагани туфайли украиналик захира аскарлари урушга тайёрланмоқда

Бу ҳафтада Россия ва НАТО аъзолари орасида қизғин музокаралар ўтар экан, Украина энг ёмон вазиятга тайёрланмоқда ва фуқаролик армияси заҳирасини 100 минг кишига оширмоқда.

Душанба (10 январ) куни Россия Украинага бостириб кириш режаси йўқлигини айтган бўлса-да, чегара олдида Россиянинг 100 мингга яқин ҳарбийлари тўпланган бир вақтда Киев таваккал қилиш ниятида эмас.

Женевада 7 соатдан ортиқ музокара олиб борган Россия ва АҚШ расмийлари мулоқотни давом эттириш таклифини билдирган бўлса-да, муваффақиятга эришиш белгилари кўрингани йўқ.

Кремл музокараларни «ижобий» деб таърифлаган эса-да, иккала томон ҳам келажакдаги муҳокамаларнинг оқибатларидан хавотирда қолмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Глушко сешанба куни Россия ва НАТО ўртасидаги алоқаларда «ҳақиқат онлари» етиб келганини айтди.

«Иттифоқ билан алоқаларимизда ҳақиқат онлари етиб келган десак муболаға бўлмайди», деб унинг сўзларидан иқтибос келтирган Россия ахборот агентликлари.

Чоршанба куни (12.01) Брюсселда НАТО-Россия кенгашининг учрашуви бўлиб ўтади, пайшанбада (13.01) эса Венада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг доимий кенгаши учрашади, унда Украина масаласи кун тартибида бўлади.

Зиёлилар қатлами НАТОга аъзо бўлишни сўрамоқда

 «Биз катта уруш бўсағасида турибмиз – (Россия) сўнгги йилларда бир нечта кичик урушларда иштирок этиб келяпмиз», дейилади 9 январ куни «Эхо Москвы» томонидан эълон қилинган баёнотда.

«Россияда ҳамма ҳам унинг маҳаллий ва ташқи сиёсатини қўллаб-қувватламайди», деб айтган гуруҳ НАТОга аъзо давлатлар етакчиларига юзланиб.

 «Халқимиз урушни хоҳламайди», дейилади баёнотда.

Ташкилотга кўра, Россия Ғарбнинг «табиий иттифоқчисидир». «Россия узоқ истиқболда НАТОнинг душмани эмас, балки тўлақонли аъзоси бўлиши кераклигига ишонамиз».

«Юртимизни ҳимоя қилишга тайёрмиз»

Айни пайтда Украина вазиятга эҳтиёткорлик билан ёндашиб, воқеаларнинг энг ёмон ривожига ҳозирлик кўрмоқда.

Шу ҳафта бўлиб ўтадиган музокаралар олдидан Киев яқинидаги ўрмонли ҳудудда ўтказилган машқларда фуқаролик армиясининг камуфляж кийган заҳирадаги аскарлари Россия қўшинларининг пистирмасига учраган.

Архитектор ва тадқиқотчиларни ўз ичига олган потенциал украиналик аскарлар атрофида шартли равишда тутунли гранаталар портлар экан, улар бунга жавобан Калашников автоматларининг нусхаларидан ўт очганлар.

«Менимча, бу мамлакатдаги ҳар бир инсон душман бостириб кирганида нима қилиш кераклигини билиши зарур», дейди 19 яшар университет талабаси Даниил Ларин машғулотлар орасидаги қисқа танаффус чоғида.

Россия босқини эҳтимоли кучаяр экан, сўнгги ойларда ўнлаб тинч фуқаролар Украина армияси захираларига қўшилган.

Тахминан 100 000 кишига етган заҳирадагилар Украинанинг 215 минг аскардан иборат армияси сафини тўлдириши кутилмоқда.

Кўнгилли фуқаролар «қурол билан муомала қилишни, жанговар муҳитда ўзини тутишни, шаҳарларни ҳимоя қилишни ўрганмоқдалар», деди Ларин.

Курсантлар ҳужум юз берган тақдирда Киевни ҳимоя қилиш учун тузилган заҳира батальонлари таркибига киритилган.