МДҲ давлатларининг 700 мингдан ортиқ фуқароси Россияда ноқонуний тарзда яшамоқда

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, олдинроқ мамлакатдаги ноқонуний муҳожирлар сони 1 миллионга яқин бўлган.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полиция генерал-полковниги Александр Горовойнинг Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчилари билан онлайн мулоқоти давомида маълум қилинди.

Вазир ўринбосари шунингдек, йил бошидан буён чет элликлар ўртасида жиноятчилик 5 фоизга ўсганини таъкидлади.