Россиядан МДҲ мамлакатларига пул ўтказмалари ёзда 30%га ошди

Контакт пул ўтказмалари тизими берган маълумотларига кўра (Qiwi гуруҳининг бир қисми), ўртача пул ўтказма миқдори 16 362 рублни (224,6 $) ташкил этган.

Аксарият жўнатмалар Тожикистон, Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Грузияга юборилган.

Ёз ойларидаги пул ўтказмаларининг энг катта ўсиши 37% гача бўлиб Тожикистон ва Ўзбекистонда юборилган маблағлар ҳисобига ўсган. Собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг катта пул ўтказмалари Грузияга юборилган – ўртача 39 минг рубль (535.35$).

Аввалроқ, Россия Марказий банки июнь ойида Россиядан МДҲ мамлакатларига пул ўтказмалари май ойига нисбатан 27,9% га ўсганлиги, 2021 йилнинг биринчи чорагида эса пасайиш кузатилганлиги ҳақида маълумот берганди.

2021 йилнинг биринчи чорагида ўтказмаларининг умумий ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,5 фоизга камайган ва 1,85 миллиард долларни ташкил этганди. Лекин шу камайиш доирасида ҳам Ўзбекистонга юборилган ўтказмалар 12.4% га ўсишни қайд этиб, мамлакатга 680.4 млн доллар маблағ юборилган.

Замон ўзгармоқда, лекин Ўзбекистон иқтисодиётига валюта тушумини кўпайтираётган матонатли кўринмас қаҳрамонлар ўз фаолиятларини давом этмоқдалар.