Қирғизистон ҳукумати шу йилнинг май ойининг ўрталарида Канададаги «Centerra Gold Inc» компаниясини Қумтор олтин кони бошқарувидан чиқариб юборгани эди.
Шундан сўнг «Кумтор Голд Компани» оператори ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги оммавий ахборот воситаларига бериб туриладиган ва нашр этиладиган ҳар чоракдаги ҳисоботларни тўхтатган.
Иқтисодиёт ва молия вазири Оқилбек Жапаров берган маълумотларга кўра, Қирғизистон ташқи назорати остида тўрт ой ичида Қумторда 4,1 тонна олтин қазиб олинган. Бироқ, депутат Дастан Бекешев айтадики, ҳеч ким аниқ қанча миқдорда олтин қазиб олинишини ва унинг қаердалигини аниқ билмайди.
“… Миллий банк Қумтордан олтин сотиб олмаганини маълум қилди. Миллий статистика қўмитаси олтин экспортининг кескин пасайишини кўрсатмоқда. Олтин мамлакатда, лекин ҳеч кимга унинг қаердалиги айтмаяпти. 4 тонна олтин қаерда? 4 тонна олтин ишлаб чиқарилдими? Балки кўпроқ? Илгари 4 ойда 6 тонна ишлаб чиқарилар эди”, – деб ёзади депутат ўз Телеграм каналида.