Шарқий Туркманистондаги янги конда ишлаб чиқарилган газ Хитойга юборилади

Туркманистон шарқидаги Лебап вилоятида “Агаргуйи” газ конида иккита қудуқ ишга туширилди.

Ҳозирда «Агаргуй» конидан Туркманистон-Хитой трансмиллий газ қувурига кунига 300 минг куб метрдан ортиқ табиий газ юборилмоқда, дейилади хабарда.

2021 йил охирига қадар чуқурлиги 3300 метр бўлган яна битта қудуқда бурғулаш ишларини якунлаш режалаштирилган.