Туялар ҳам ботокс уколларидан “баҳраманд” бўлди

Ал-Жазира томонидан тайёрланган хабарда маълум қилинишича, Саудия Арабистони ҳукумати туя гўзаллиги танлови иштирокчиларига нисбатан тақиқлар қўллаган.

Гап шундаки, туяларни гўзаллик танлови учун тайёрлаётганларида, жониворларни янада жозибали қилиш учун 40 та туяга ботокс уколлари ва бошқа аралашувлар орқали амалга оширган ҳаракатлари туфайли ҳакамлар баъзи иштирокчиларни дисквалификация қилган.