Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан молиялаштилган маблағлар ҳисобидан, аёл-қизларни қишлоқ хўжалиги йўналишида иш билан таъминлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида Фарғона вилояти Ёзёвон туманида аёллар учун ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши вакиллари томонидан ёшларни қишлоқ хўжалиги йўналишида қўллаб-қувватлаш учун ҳозирда юртимизда яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тушунчалар берди.
“German-Sparkassenstiftung” ташкилоти Ўзбекистондаги ваколатхонаси аграр экспертилари ёш аёл-қизларнинг “ Start up” ғояларини қўллаб-қувватлаш доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилган имкониятлардан кайндай фойдаланиш мумкин эканлиги бўйича сўзлади.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Кенгаш томонидан семинар иштирокчиларига томорқалардан замонавий ва самарали фойдаланишлари учун махсус қўлланмалар тақдим этилди.