Байден Россияга босим ўтказишнинг янги нуқтасини топди

Миллий Хавфсизлик Кенгаши ислоҳ қилинади. Байден Россия ва Марказий Осиё муаммолари билан шуғулланадиган алоҳида тузилма бўлишини маълум қилди. Ушбу тузилманинг раҳбари – Америка махсус хизматларининг собиқ ходими Андреа Кендалл-Тейлор бўлади. Нега Байден жамоаси бундай қадамни ташлашга қарор қилди, Кендалл-Тейлор фойдасига танлов нима сабаб бўлди ва бу ислоҳотнинг Россия учун аҳамияти нимада?

Яқин Шарқ ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори С.Багдасаров МХКни ислоҳ қилишни Россияга таҳдид деб қарамоқда, “Чунки, янги маъмурият Москванинг Марказий Осиё ва Жанубий Кавказдаги таъсирини йўқ қилиш вазифасини қўяди”. «Қўшма Штатларнинг манфаатлари постсовет ҳудудида Россиянинг манфаатларига жиддий зарар етказишни англатади. Бизда Европадан келган муҳожирлар борми? Йўқ, албатта, бизда Марказий Осиёдан келган муҳожирлар бор», – дея таъкидлади Багдасаров бу минтақани Москвага қарши босимнинг янги нуқтаси сифатида кўриш мумкин.

Сиёсий жиҳатдан беқарор Қирғизистон Россия учун алоҳида хавф туғдириши мумкин. Афғон афюнлари ўз ҳудудидан бошқа Марказий Осиё республикалари орқали Россия Федерацияси чегараларига олиб ўтилади. “Қирғизистон жанубида тармоғи анча ривожланган террористик гуруҳлар томонидан ҳам таҳдид мавжуд. Ушбу гуруҳларнинг кўплаб аъзолари Россия Федерациясида яширин юришади, чунки бизда Қирғизистон билан визасиз режим мавжуд», – дея изоҳ берди эксперт.

“Биз учун яна бир потенциал таҳдид – бу Тожикистондаги вазият. Агар Россия Федерацияси ушбу мамлакатдан муҳожирларни ҳайдаб чиқаришни давом эттирса, унда бир вақтнинг ўзида Тожикистонда юз берган ижтимоий-иқтисодий инқироз туфайли тартибсизликлар кейинги ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Россияда бу масалада эҳтиёткор бўлиши керак. Биринчидан, биз ушбу минтақада қандай манфаатларга эга эканлигимизни тушунишимиз ва унутмаслигими керак», – дея таъкидлайди шарқшунос.

Умуман олганда АҚШнинг манфаатлари Россиянинг атрофида хаосни кўпайтирган холда алоҳида масалаларда тегинмаслигини истайди. Россия ҳам ўз навбатида ҳамма жойда ҳамма вақт иштирок этиб ўз манфаатларини ҳимоя қилишни хоҳлайди.

Аслида Марказий Осиёга янги ўсиб келаётган иқтисодий зона, арзон ишчи кучи ва кўплаб табиий ресурслар макони сифатида қаралади. Бу ерда нафақат АҚШ ва Россиянинг манфаатлари балки, Хитой ва Туркиянинг ҳам манфаатлари тўқнашиш нуқтаси ҳисобланади.