Марказий Осиё кўптомонли ёндашувга эга минтақадир. Минтақада жойлашган мамлакатлар ўз йўналишларини бир кучли давлатдан иккинчи кучли давлат томон доимо ўзгартириб туради. Тез ўзгариб турадиган миллий манфаат улар учун асосий ташқи йўналишдир.
Яна бир нарса – Марказий Осиё мамлакатлари молиявий-иқтисодий ҳамкорлик олиб бормоқчи бўлганлар билан ҳар доим ҳам муносабат ўрната олмайдилар гарчи мустақил деб ҳисоблансаларда!
Дарҳақиқат, кучсизликлари учун турли кутилмаган якун билан тузилган шартномавий “тузоқ”лар уларни доимий равишда кутиб туради. Марказий Осиё республикалари учун, айниқса, уларнинг геосиёсий “бахтсизлиги” – Россия, Хитой ва Эронга яқинлигидадир.
Марказий Осиё кимга ва нима учун керак? Кимга керак эмас деган саволга жавоб бериш осонроқ.
Минтақа биринчи навбатда Қўшма Штатлар (жамоавий Ғарб), Россия, Хитой, Эрон ва Туркия учун муҳимдир. Шунингдек, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Афғонистонга ҳам. Қанча кўп “кўзлар” ва “манфаатлар” унга йўналтирилган бўлса, у шунчалик ҳимоясиз. Ундан фойдаланмоқчи бўлганларнинг барчасининг мақсадлари бир-бирига қарама-қаршидир. Бу эса минтақани янада кучсизлартиради.

Бу шуни англатадики, кўп векторли ташқи сиёсат, маълум бир давлатнинг суверенитетини мустаҳкамлаш, дунё ўйинчилари ўртасида мувозанатни сақлаш, улар учун “керакли” бўлиш шу билан бирга мустақилликни таъминлаш жуда қийин. Чунки, баъзи ташқи шериклар Марказий Осиёда барқарорликка, бошқалари эса ноқонуний ва жиноий манфаатлар лоббиси учун бетартибликка муҳтождир.
Масалан, Марказий Осиёдаги беқарорлик Вашингтон учун манфаатли – бу автоматик равишда Хитой, Россия ва Эрон хавфсизлигига зарба беради. Шунингдек, Афғонистонни Марказий Осиёдан туриб “бошқариш” осонроқ.
Бошқа томондан, Хитой Марказий Осиёдан барқарорликни, ўз чегараларининг хавфсизлигини, минтақадан энергия манбаларининг кириб келишини ва товарларни сотишни – тўғридан-тўғри ва транзит билан Европага чиқишга муҳтож. ХХРнинг экспансиялаш сиёсати асосан молиявий, иқтисодий, технологик ва логистик хусусиятга эга.Эронга келсак, Америка Қўшма Штатларининг ўз чегараларига ҳар қандай муносабати Ислом Республикаси учун давлат хавфсизлиги масаласидир. Россия ва Хитой учун ҳам. Шу билан бирга, Россиянинг ҳарбий базалари Марказий Осиёнинг икки республикасида жойлаштирилганлигини ҳам айтиб ўтиш керак.