Тожикистонга 62 давлатдан гуманитар ёрдам кўрсатилди

2020 йилда Тожикистонга донор мамлакатлардан 22,5 минг тоннадан зиёд гуманитар ёрдам келди.

2020 йилда Тожикистонга яқин ва узоқ хорижнинг 62 давлатидан гуманитар ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради «Авеста» ахборот агентлиги.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йилнинг декабридан жорий йилнинг январигача Тожикистонга 55,8 миллион долларлик гуманитар ёрдам кўрсатилган.

Хусусан, республика донор мамлакатлардан дори-дармон, асбоб-ускуналар ва озиқ-овқат маҳсулотларини олди. Ҳаммаси бўлиб Тожикистонга 22,5 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам юборилган. Озиқ-овқат маҳсулотларидан асосан ун ва ўсимлик мойи республикага етказиб берилган.

Тожикистон БМТ Тараққиёт дастуридан ҳимоя воситаларини олди.

Хитой Тожикистоннинг асосий донорига айланди, у умумий гуманитар ёрдамнинг 37,3 фоизини хайрия қилган бўлса, Россия иккинчи ўринда: 8,5%. Учинчи қаторни Ўзбекистон ва Туркия баҳам кўрди – ҳар бири 7,6%.

P.S. аввалги бир материалда мамлакатда озоқ-овқат тақчиллигига қарамасдан “Раҳмоннинг чиройли сурати” эълон қилинган ва унда “Аммо Президент Имомали Раҳмон бу ҳақиқатни биладими ёки йўқми, аниқ эмас. Бироқ, унинг ПР жамоаси президентга озиқ-овқат фонида жуда яхши кўриниши борасида масҳалат бермоқда. У мамлакат бўйлаб саёҳат қилганида ҳам, уни ҳамма жойда мўл-кўлчилик кутмоқда”. деб айтилган эди. Ҳеч бўлмаса кўз қувнасин.