Хитой Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудига кўз олайтирмоқда

Ҳудудий даъволар давом этмоқда. Хитой “Тожикистон доим бизнинг бир қисмимиз бўлган” мавзусига қайтди.

Йил бошидан Хитой оммавий ахборот воситалари Тожикистонга ҳудудий даъволар билан мурожаат қилдилар. 2 ҳафта ичида 4 та мақола чоп этилди. Шу билан бирга, давлат оммавий ахборот воситалари ХХР ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар тарихига оид янги китоб нашр этилганлигини эълон қилди

Тарихий мавзулардаги материалларни нашр этувчи “Гул – тарихнинг акси” ахборот портали 3 январь кунги “9,28 миллион аҳолига эга Тожикистонни келиб чиқиши қаерда? мақоласида республика доим Хитойнинг бир қисми бўлган” деб даъво қилмоқда. Мақола муаллифи номаълум.

Мақолада, ўқувчиларга ҳеч қандай тарихий ҳужжатни кўрсатмасдан, нафақат Тожикистон, балки бутун Марказий Осиё ҳудуди Хитойга тегишли бўлган деган фикр сиздирилган.

Шу вақтнинг ўзида, China Daily Global ХХР ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги китоб нашр этилганлиги ҳақида хабар бериб, ушбу дўстлик тарихи минг йилдан ошганлигини таъкидлаган.

Марказий Осиёдаги мамлакатлар орасида Тожикистон Хитой билан энг кўп келишадиган давлат бўлиб чиқди. Республика ХХРга энг катта имтиёз сифатида 1,1 минг кв.км ерни ажратиб берди.

Қозоғистон Хитойга 407 кв.км, Қирғизистон эса 161 кв.км ер ажратди – бу Хитой бошланғич талабининг 39% ни ташкил қилган.