Туркманистонда нима гаплар?

Туркманистонда сўнгги йилларда республикада озиқ-овқат маҳсулотлари учун катта навбатлар, банкоматлар олдида эса одамлар кўплиги шунингдек, иш жойларини қисқартириш одатий ҳолга айланган. Лекин, бугунга келиб мустақил Туркманистон тарихидаги энг ёмон деб номланган иқтисодий инқироз янада оғирлашиши мумкин.

Ажабланарлиси мамлакат эришаётган “ютуқлар” ҳақидаги давлат тарғиботига қарамасдан, Аркадағнинг ўзи ҳам бу ютуқларга ишонмаётгани баъзи чиқишларида сезилмоқда.

Мамлакатда ишсизлик 60 фоизга етган. Сўнгги уч йил ичида туркман фуқароларининг 80 фоиздан кўпроғи ишлаётган давлат секторида ўн минглаб иш ўринлари қисқартирилди.

40 ёшдан ошган туркманистонликлар, мамлакатдаги ҳозирги иқтисодий таназзулни 1990 йиллар бошидаги муаммолар билан таққослашмоқда, янги мустақил бўлган аҳоли молиявий муаммолар туфайли оғир озиқ-овқат инқирозига дуч келган. Туркманлар бу даврни “очарчилик йиллари” деб аташади.

Туркманистон “90 йиллардаги очарчилик”ни ўша вақтда ўсиб бораётган газ ва нефть нархлари ва уларнинг экспорт ҳажмининг кўпайиши туфайли енгиб ўтган эди. “Газ долларлари” ёмғири иқтисодий барқарорликни таъминлади, халқни бепул газ, электр ва сув билан таъминлашга имкон берди (бу имтиёзлар Бердимуҳамедов томонидан 2019 йилда бекор қилинган) ва озиқ-овқат маҳсулотларига субсидиялар берилиб, давлат дўконлари тизимини ушбу услубда ушлаб турди.

Ҳукумат томонидан мамлакатда Ковид пандемияси инкор этилсада, Бердимуҳамедовнинг ўзи пандемиянинг иқтисодий оқибатларини аллақачон тан олган. Аркадағ ҳаттоки “иқтисодий қийинчиликлар туфайли баъзи қиммат лойиҳаларни қайта кўриб чиқишга” буйруқ берган, аммо баъзи сабабларга кўра янги ҳашаматли меҳмонхоналар, бизнес марказлар қурилиши, Алабайга ёдгорлик ва велосипед ўрнатилиши қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

P.S.бироқ, бир нарса тан олиш керакки, ахборот майдонида Туркманистонда аҳвол оғир дейилишига қарамасдан ҳеч ким газ-свет муаммосини кўтармайди (гарчи, халқни бепул газ, электр ва сув билан 2019 йилга қадар таъминланган бу имтиёзлар Бердимуҳамедов томонидан 2019 йилда бекор қилинган бўлишига қарамай тўловлар атрофдаги қўшни давлатларникидан анча паст кўрсаткичда) аҳоли давлат субсидия ўтказаётган дўконлардаги навбатларни ёки қимматлашган сигареталар ҳақида ёзмоқда. Туркманистонликлар пул етишмаслигидан Россияга ёппасига ишлаш учун кетиб қолмаяпти шунчаки, фактлар: Россияга ишлаш учун келган (маълумотлар Россия ОАВларидан олинган) чет эл фуқароларининг аксарияти МДҲ давлатларидан. 2019 йилнинг биринчи ярмидаги холат бўйича: биринчилик Ўзбекистонга тегишли бўлиб, ушбу мамлакатдан Россияга ишлаш мақсадида 918 минг киши келган. Иккинчи ўринда Тожикистон – 523,9 минг киши, ундан кейин Қирғизистон – 265 минг, Украина – 164,6 минг киши, шунингдек Қозоғистон – 105,3 минг киши келган.