Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус билан боғлиқ вазиятни баҳолаш бўйича учта сценарий эълон қилинди.
I сценарий (пессимистик) бўйича 2021 йил апрель-июнь ойларида рўйхатдан ўтган ҳолатлар сони тахминан 370 минг кишини ташкил қилади ва 190 минг киши касалхонага ётқизишга муҳтож бўлади.
II сценарийга (реалистик) кўра, 2021 йил апрель-июнь ойларида рўйхатга олинган ҳолатларнинг прогнозли сони тахминан 250 минг кишини ташкил этади, 127 минг киши касалхонага ётқизилиши мумкин.
III сценарийга (оптимистик) кўра, 2021 йил апрель-июнь ойларида рўйхатга олинган ҳолатлар сони 140 минг кишини ташкил қилади, 71 минг киши касалхонага ётқизишга муҳтож бўлиши мумкин.
P.S. бизда ҳам турли сценарийлар таҳлилий тайёрланиб эълон қилинадими?