АҚШда мактаб ўқувчилари орасида коронавирус билан касалланган сони ошиб кетган

Ўқувчилар мактабга қайтган АҚШда ўтган ҳафта мамлакат бўйлаб қарийб 252 минг болада коронавирус аниқланган. Бу пандемия давридаги энг йирик кўрсаткич экани маълум қилинган.

👉 COVID -19 пандемияси даврида вирусга чалинган жами болалар сони 5 миллион нафардан ошган.

👉 Август ойининг ўзида 750 мингдан зиёд болалар вирус юқтирган.

👉 Болалар орасидаги жорий ҳафталик касалланиш 8400 нафар касал аниқланган июнь ойидагидан деярли 30 баробар кўп.

👉 Болаларнинг шифохонага ётқизилиши ўтган йилнинг шу давридагидан 308 фоиз юқори.

👉 Шундай шароитда Техас губернатори мактабларда тиббий ниқоб тақиш мажбуриятини бекор қилган.